1

Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан БМТ Тараққиёт дастури ўртасида битим изоланди

ЖАМИЯТ 20.10.2014, 08:50
Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан БМТ Тараққиёт дастури ўртасида битим изоланди

Ўзбекистон Республикаси Олий судида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари, БМТ Тараққиёт дастурининг раҳбари Ҳелен Кларк билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Президент Ислом Каримов томонидан баён этилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясига мувофиқ юртимизда ҳуқуқий давлат асосларини мустаҳкамлаш, суднинг мустақиллигини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Ш.Ғозиев давлатимиз раҳбари раҳнамолигида Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш ва либераллаштириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилаётгани, бу қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқларини таъминлашга хизмат қилаётганини таъкидлади.
Мамлакатимизда БМТ билан ҳамкорликда суд-ҳуқуқ соҳасида ҳам қатор дастурлар, қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. 2010 йил 16 декабрда Олий суд ҳузуридаги Тадқиқот маркази ва БМТ Тараққиёт дастури ўртасида Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланган. Бугунги кунда ўзаро ҳамкорликда “Фуқаролик судлари иш юритувини такомиллаштириш: самарали суд бошқаруви” лойиҳаси бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан БМТ Тараққиёт дастури ўртасида “Ўзбекистонда қонун устуворлиги соҳасидаги шериклик” қўшма лойиҳасини амалга оширишга доир битим имзоланди.
БМТ Бош котиби ўринбосари мамлакатимизнинг бошқа вазирлик ва идораларида ҳам учрашувлар ўтказди. 

uza.uz

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1