АсосийJamiyat

Сайлов комиссиялари раислари учун семинар ўтказилди

2014 йилги сайловни ёритиш бўйича республика матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови бўйича округ сайлов комиссиялари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар сайлов комиссиялари раислари учун семинар бўлиб ўтди, дея хабар беради ЎзА.
Унда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ходимлари, миллий экспертлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Семинар сайлов комиссиялари раисларининг миллий сайлов қонунчилиги ва уни амалда қўллаш, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича комиссиялар фаолиятини тўғри ташкил қилиш, улар олдида турган долзарб вазифалар, шунингдек, сайлов комиссияларини молиялаштириш тартибига қатъий риоя этиш тўғрисида хабардорлигини янада ошириш мақсадида ўтказилди.
Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов семинарни очар экан, мамлакатимиз парламенти ва давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов миллий сайлов қонунчилиги, унда мустаҳкамланган очиқлик, ошкоралик ва адолатлилик принципларига, шунингдек, 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш бўйича тадбирлар дастурига тўлиқ мувофиқ равишда ташкил этилиши ва ўтказилишини таъкидлади.
Семинар иштирокчиларига ўтган даврда мазкур дастурга биноан амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил ахборот берилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар