1

Андижонда ўғил ўгай отасининг қотилига айланди

ЖИНОЯТ 06.11.2018, 08:20
Андижонда ўғил ўгай отасининг қотилига айланди

3 ноябрь куни Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида қотиллик содир этилди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, Қўрғонтепа туманида яшовчи О.А. маст ҳолда уйида ўзаро жанжал оқибатида ўгай отаси И.Ю.нинг сон қисмига пичоқ уриб, жароҳат етказган.

И.Ю. касалхонага ётқизилган, аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, ўша ерда ҳаётдан кўз юмди.

О.А. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1