1

Шўрчида қирқ кунлик неварасини сотмоқчи бўлган бобо ушланди

ЖИНОЯТ 08.11.2018, 10:10
Шўрчида қирқ кунлик неварасини сотмоқчи бўлган бобо ушланди

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги Жарқишлоқ маҳалласида яшовчи Фотиҳ Сотиболдиев (исм-шариф ўзгартирилди) яшаш уйида турмушдан ажрашган 31 ёшдаги қизининг қирқ кунлик ўғил фарзандини 1 миллион 500 минг сўмга сотаётганида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қўлига тушди.

Ўз неварасини арзимаган пулга сотишни мўлжаллаган 51 ёшдаги бу шахснинг қилмишидан маҳалладошлари ҳам ёқа ушлаб қолди, деб ёзмоқда ЎзА.

Айни пайтда Ф. Сотиболдиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1