АсосийShou-biznes

Катрина Каифнинг ҳайкали "Мадам Тюссо" музейида пайдо бўлади

Болливуднинг машҳур актрисаларидан бири Катрина Каиф Лондондаги "Мадам Тюссо" номли машхур инсонларнинг мумдан ясалган фигуралар  музейнинг навбатдаги қаҳрамони бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда bollywood.tj нашри маълумот беради.

Шу муносабат билан унинг мум фигурасини яратилажак ҳайкалин яратиш ишлари бошлаб юборилган. Айни суратда Катринанинг ўлчамлари, кўзлари, сочларининг ранги каби унинг ўзига ҳос жиҳатлари ҳисобга олинган ҳолда ўлчов олинмоқда.

Унинг ҳайкали рақс тушаётган кўринишда яратилади. 20 кишидан ташкил топган профиссионал рассомлар баҳоси 150 000 АҚШ доллари бўлган Катринанинг аниқ нусҳадаги ҳайкалини яратишади.

Катрина 2015 йилнинг баҳор ойларида Лондонда ўзининг мумдан яратилган ҳайкалини омма эътиборига ҳавола этади. 

    Бошқа янгиликлар