АсосийJamiyat

Президент қарори билан Битим тасдиқланди

'Президент қарори билан Битим тасдиқланди'ning rasmi

Президент қарори билан 2018 йил 1 июнь куни Душанбе шаҳрида МДҲ иштирокчи-давлатларнинг ҳукумат раҳбарлари Кенгаши йиғилишида имзоланган Битим тасдиқланди.

Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу битим Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг интеллектуал мулк бозорини шакллантириш ва ривожлантиришни тартибга солишга қаратилган.

Мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун Интеллектуал мулк агентлиги масъул марказий орган этиб белгиланди.

    Бошқа янгиликлар