Бу сафар Қорақалпоғистоннинг энг олис ҳудуди ҳисобланадиган Қўнғирот туманининг Қорақалпоғистон шаҳарчасида соябон бекатлар ўрнатилди.
Аввалроқ соябонли бекатлар Қонликўлда ўрнатилган эди. Бу бекатлардан фарқли жиҳати, булар иккитани ташкил қилади, деб ёзмоқда kruz.uz нашри.
Соябон бекатлар чегара ҳудудда, Қозоғистон Республикасидан Қорақалпоғистон Республикасига кириб келаверишида жойлашган.
Бу бекатлар қайсидир жиҳатлари билан сайёҳларни ҳам ўзига тортмоқда.









