1

Самарқандд аёл ўз эрини уриб ўлдирди

ЖИНОЯТ 17.11.2018, 21:40
Самарқандд аёл ўз эрини уриб ўлдирди

Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида 2018 йилнинг 13 ноябрь куни Булоқбоши маҳалласида яшаган 32 ёшли Ф.К. танжароҳати билан беҳуш ҳолда касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 15 ноябрь куни вафот этган.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида шу йилнинг 9 ноябрь куни марҳум Ф.К. уйида бирга яшовчи турмуш ўртоғи Ю.Я. билан ўзаро жанжаллашаётган вақтларида шу маҳаллада яшовчи У.Ў. уларни ажратмоқчи бўлиб, тоғаси Ф.К.нинг орқасидан итариб юбориши натижасида у боши билан темир кроватга урилиб жароҳат олган. 13 ноябрь куни эса Ф.К. турмуш ўртоғи Ю.Я. билан такроран жанжаллашган вақтларида аёл эрининг бошига таёқ билан урган вақтида ҳушини йўқотганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ю.Я. ва У.Ў.лар ушланганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1