АсосийJinoyat

Хонадондаги ўғирликни ёлланиб ишловчи аёллар содир этгани аниқланди

'Хонадондаги ўғирликни ёлланиб ишловчи аёллар содир этгани аниқланди'ning rasmi

2018 йил 15 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи М.Т. (исмли аёл) ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 22 октябрдан 23 октябргача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унинг хонасидан заргарлик буюмлари ва тақинчоқларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни М.Т.нинг уйида ёлланиб ишловчилар, Олмазор туманида яшовчи Ф.К. (исмли аёл) ва унинг қизи З.К.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар