АсосийJinoyat

Чўпонни калтаклаб, 215 бош қўйларни олиб кетган шахслар ушланди

'Чўпонни калтаклаб, 215 бош қўйларни олиб кетган шахслар ушланди'ning rasmi

Шу йил 15 ноябрь куни Жиззах вилоятининг Фориш туманида фуқаро М.А. ИИБга мурожаат қилиб, жорий йилнинг 14 ноябрь куни 3 нафар номаълум шахс уни Фориш тумани Арнасой ҚФЙ ҳудудида 1 300 бош қўйларни боқиб юрганида таёқ билан уриб 215 бош қўйини ҳайдаб кетганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни фуқаролар Д.А., М.Т. ва Т.Ш.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар