АсосийJamiyat

Жанубий Корея делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

2014 йилнинг 22 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида юртимизга ташриф буюрган Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг хориждаги корейслар ишлари ва консуллик масалалари бўйича элчи Ли Жон Гван бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақида ТИВ хабар беради.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Корея Республикаси муносабатларининг долзарб масалалари ҳамда шу йилнинг июн ойида Тошкент шахрида бўлиб ўтган олий даражадаги учрашув ва музокаралар натижасида еришилган муҳим келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.
Учрашувда маданий-гуманитар соҳадаги ўзаро алоқаларни кенгайтириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
 Суҳбатда Корея Республикаси Элчиси Ли Ук Хон иштирок этди.

    Бошқа янгиликлар