1

Республикада иситиш тизимларини модернизация қилиш дастури қабул қилинади

ЖАМИЯТ 22.10.2014, 16:08
Республикада иситиш тизимларини модернизация қилиш дастури қабул қилинади

Ўзбекистонда 2016 йилдан бошлаб кўп қаватли уйларни иссиқлик билан таъминлашнинг ёпиқ тизимига босқичма-босқич ўтиш режалаштирилмоқда.

«Адолат» социал-демократик партияси 21 октябрь куни ушбу масалани Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясида муҳокама қилган. Қонунчилик палатаси сайтида ёзилишича, модернизация дастури 2015 йил давомида ишлаб чиқилади.

Фракция мажлисида айтилишича, кўп қаватли уйларни иссиқлик билан таъминлашнинг ёпиқ тизимига ўтиш ҳар бир бинонинг ертўласида жойлашган иситиш ускунасига илиқ сув етказиб беришни кўзда тутади.

Ушбу ислоҳот иссиқликдан фойдаланиш халқаро меъёрлар ва стандарт талабларга асосан амалга оширилиши, табиий газ ва электр энергиясидан саноатда фойдаланишни камайтиришни мақсад қилган.

gazeta.uz

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1