АсосийDunyo

Майк Тайсон Россия ёзувчилар уюшмасининг фахрий аъзосига айланади

Оғир вазндаги машҳур боксчи Майк Тайсон яқин орада Россия ёзувчилар уюшмасининг фахрий аъзосига айланади. Бу ҳақида промоутер Владимир Хрюнов маълум қилган.

27 октябр куни Москвада "Тайсон. Шафқатсиз ҳақиқат" номли китобнинг тақдимоти бўлиб ўтади.

"Майкка Россиё ёзувчилар уюшмасининг аъзолик билети топширилади”, - дейди Владимир Хрюнов. Тайсоннинг ўзи ноябрда Москвага келади ва бокс кечасининг меҳмони бўлади. Ушбу учрашувда собиқ жаҳон чемпиони руслан Проводников рингга кўтарилади.

Тайсон икки марта Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. У “Энг тез нокаутлар сонининг кўплиги” ва “Оғир вазндаги энг ёш жаҳон чемпиони” сифатида ушбу китобдан ўрин олган. Бокcчи яна бир неча марта “Йил боксчиси” бўлган.

    Бошқа янгиликлар