АсосийDunyo

Миллардер бўлиш мумкин бўлган беш соҳа

Уоррен Баффеттнинг таъкидлашича, ер юзидаги 20 фоиз миллардерлар ўз аҳволини молия соҳасида яхшилаб олишган. Бутун дунёда жами 2325 нафар миллиардер бўлиб, уларнинг бойлиги ер юзидаги жами бойликнинг 4 фоизини ташкил этади, дея ёзади Reuters. Хўш, улар қандай қилиб бундай муваффақиятига эришишди ва қайси соҳаларда?

Wealth-X тадқиқот компаниясининг сўнгги ҳисоботига кўра 13 фоиз миллардерга бойликлари мерос бўлиб қолган, яна 27 фоиз одамлар мерос қолган бойликдан унумли фойдаланиш орқали миллардер бўлган, қолган 60 фоизи эса ўзлари шу даражага етишган.

Келинг, улар буни қандай амалга оширганлигини кўриб чиқамиз. Тадқиқотда айтилишича, амалий жиҳатдан барча соҳаларда бойликни кўпайтириш имконияти бор, аммо шундай соҳалар борки, кўпчилик миллиардерлар айнан шу иш билан шуғулланишади.

Демак, мана улар:

1. Молия, банк ва инвестиция.

2. Саноат.

3. Кўчмас мулк.

4. Текстиль, кийим кечак ва юқори класс учун моллар.

5. Ижтимоий ташкилотлар

    Бошқа янгиликлар