Марҳума малика Диананинг кўйлаги кимошди савдосига қўйилади, дея маълум қилди Рамблер нашри.
Леди Дининг шойи матодан тикилган кўйлаги маржонлар ва бошқа қимматбаҳо тошлар билан зийнатланган бўлиб, у 10 декабрь куни Лондонда кимошди савдосига қўйилади.
Мазкур либос малика Диананинг севимли кўйлакларидан бири эди. Либос британиялик модельер Элизабет Эмануэль томонидан ягона нусхада қўлда тикилган.






