1

Муфтий Усмонхон Алимов интернет ва унинг таъсири ҳақида ўз фикрларини баён қилди

ЖАМИЯТ 23.10.2014, 16:04
Муфтий Усмонхон Алимов интернет ва унинг таъсири ҳақида ўз фикрларини баён қилди

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов турли ижтимоий тармоқлардаги ғоявий тузоқлар ёшлар онгига салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади.

“XХI аср – “ахборот асри” дея бежизга ном олмади. Замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг имкониятлари тасаввурга сиғмайдиган даражада кенг. Турли ақидапараст ва экстремистик кучлар ўзларининг бузғунчи ғояларини тарқатишда айни шу омилдан унумли фойдаланаётгани ҳам бор гап. Турли ижтимоий тармоқлардаги ғоявий тузоқлар эса биринчи навбатда ёшларга салбий таъсир кўрсатишининг эҳтимоли катта, – дейди муфтий. – Кейинги беш йил давомида юртимизда интернетдан фойдаланувчилар сони икки миллиондан ўн миллионга кўпайгани, уларнинг аксарияти ёшлар экани инобатга олинса, ижтимоий тармоқларга ин қурган бузғунчилар тарқатаётган пуч ғоялар хавфи нечоғли экани янада ойдинлашади. Демак, имом-хатибларимиз аҳоли ўртасидаги турли шаклдаги тушунтириш ишларини олиб боришларидан ташқари, ўз фаолияти жараёнида замонавий ахборот технологиялари имкониятидан самарали фойдаланишлари ҳам муҳим аҳамият касб этади”.

Усмонхон Алимовнинг таъкидлашича, ислом – тинчлик, эзгулик дини, “ислом” сўзининг ўзаги ҳам “тинчлик-осойишталик” маъноларини англатади.

“Шунинг ўзиёқ муқаддас динимиз ҳар қандай уруш-зиддиятларга қарши эканини кўрсатади. Ўзларининг қабиҳ қилмишларини дин билан ниқоблаётган кучларнинг хатти-ҳаракатлари эса асл диний қадриятларга мутлақо зиддир. Шунга қарамай, турли бузғунчи оқимлар муқаддас Қуръони карим ва муборак ҳадисларни ўз эгри йўлларига мослаб талқин қилишдек қабиҳ ишларга қўл ураётганига шунчаки қараб бўлмайди”, – дейди у. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1