АсосийJamiyat

Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар ўқув машғулотлари якунланди

'Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар ўқув машғулотлари якунланди'ning rasmi

Олдин хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондонининг фармойишига биноан 26 ноябрь эрта тонгда Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар шайлигини текшириш учун бошланган кенг кўламли ўқув машғулотлари беш кун давомида ўтказилди. Текширув давомида қўшинлар мамлакатимиздаги саккизта дала ўқув майдонларида амалий машқлар бажарди.

Бугун, 30 ноябрь куни вазирлик қўшинлари юқори жанговар шайлигини текширишнинг комплекс тадбирлари якунланди.

"Оғир юк машиналари ва жанговар техникалардан иборат колонналарнинг ҳарбий қисм ҳудудларига автомобиль йўллари орқали қайтарилиши муносабати билан, шунингдек, кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги мамлакатимиз фуқароларидан ҳаракатланувчи колонналарга халақит бермасликни, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиш ва йўл-патруль хизмати ходимларининг талабларини сўзсиз бажаришни сўрайди", - дейилган вазирлик расмий хабарида.

    Бошқа янгиликлар