АсосийShou-biznes

Жеки Чан Хитой ва Ҳиндистон ҳамкорлигидаги илк фильмда бош ролни ўйнайди

Яккакураш устаси, машҳур актёр Жеки Чан Хитой ва Ҳиндистоннинг биринчи ҳамкорликдаги фильмида суратга тушади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Экшн-комедия жанридаги ушбу фильмнинг ишчи номи «Кунг-фу йога»дир.

Ҳиндистон газеталари ёзишича, сентябрь ойида Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг Нью-Делига ташрифи чоғида ушбу фильмни суратга олиш ишларини бошлашни назарда тутувчи ҳужжат имзоланган.

Фильмда Жеки Чан билан бирга яна кимлар суратга тушиши номаълум.

    Бошқа янгиликлар