АсосийDunyo

Австрияда Огюст Ренуар ижодига оид суратни ўғирлашда 3 киши гумон қилинмоқда

'Австрияда Огюст Ренуар ижодига оид суратни ўғирлашда 3 киши гумон қилинмоқда 'ning rasmi

Австрия полицияси франциялик рассом Огюст Ренуар ижодига оид суратни ўғирлашда гумон қилиб, 3 нафар шахсни қидирмоқда, деб хабар бермоқда Ren.tv нашри.

Гап шундаки, Доротеум кимошди савдо уйида қиймати 160 минг еврога тенг сурат ғойиб бўлган. Бинодаги кузатув камералари эса 3 эркакни тасвирга олган. Уларнинг ҳатти-ҳаракатлари полицияга шубҳали туюлмоқда. Ҳозирда уларнинг шахсини аниқлаш жараёни бошланган.

    Бошқа янгиликлар