1

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Туркманистонга келди

ЖАМИЯТ 24.10.2014, 09:25
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Туркманистонга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 23 октябрь куни расмий ташриф билан Туркманистонга келди.
Ашхобод шаҳрининг халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига Ўзбекистон ва Туркманистон давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.
Давлатимиз раҳбарини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов кутиб олди.
Расмий кутиб олиш маросимидан сўнг Ўзбекистон делегацияси ўзи учун ажратилган «Сердар» ҳукумат қароргоҳига йўл олди.
Дастурга мувофиқ расмий ташрифнинг асосий тадбирлари 24 октябрь куни бўлиб ўтади. Ташриф якунлари бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти, Ўзбекистон ва Туркманистоннинг турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантиришга доир қатор ҳужжатлар имзоланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1