Испаниялик кекса ёзувчи ва мусиқачи учар ликопча ясади, деб хабар бермоқда Huffington Post нашри.
Оренсе провинциясининг Монтоэдо қишлоғида истиқомат қилувчи 87 ёшли Лусио Баллестерос алюминий ва метакрилатдан чинакам учар ликопча ясаган. Қурилманинг узунлиги 18 метр. Вазни эса бир тоннадан ортиқ.
Мусиқачи бу ишга 100 минг евродан ортиқ маблағ сарфлаган.
Ҳозирча двигателлар йўқлиги туфайли ясама “НУЖ” учолмайди.






