Дунёдаги энг семиз ўсмир бир центнерга озди, деб хабар қилмоқда Daily Mail нашри.
Деҳлилик Михир Жаин (Mihir Jain) юз кило вазн ташлаб, кинотеатрга борди. Бунгача у оромкурсидан ҳам туролмасди.
14 ёшли Жаиннинг вазни 237 кило эди. Шу йилнинг апрель ойида у ошқозонидаги яра туфайли операция қилинади. Шундан кейин у соғлом турмуш тарзига ўтади.
Жаин Марвел комиксларини яхши кўргани учун “Веном” фильмини томоша қилиш учун ўзи мустақил равишда кинотеатрга борган.
Ҳозирда Жаин ўзини яхши ҳис этмоқда.






