АсосийDunyo

Ҳиндистонда 482 та тошбақа ҳалок бўлди

'Ҳиндистонда 482 та тошбақа ҳалок бўлди 'ning rasmi

Ҳиндистонинг шимолий ҳудудида контрабандачилар кўлдан 650 дан ортиқ денгиз тошбақаларини ноқонуний тарзда олиб кетишга уринишган, дея хабар қилди Lenta.ru нашри.

Бундан хабар топган ўрмон хўжалиги ходимлари ва полиция воқеа жойига етиб борганида жониворлар ташлаб кетилган эди. Жиноятчиларнинг ўзи эса қочишга муваффақ бўлган. Тошбақаларнинг бор-йўғи 172 таси тирик бўлиб, 482 таси ўлик ҳолда топилган. Ҳиндистонда тошбақаларнинг ноқонуний савдоси ва уларни мамлакатдан олиб чиқиш жиноят ҳисобланади. Ушбу ҳолатга нисбатан 3 йиллик қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар