Тошкент – Хива йўналиши бўйича пойтахтимиздан йўлга чиққан электропоезд Урганч – Хива темир йўл йўналиши бўйича “Хива” темир йўл вокзалига жўнаб кетди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Эндиликда “Урганч” вокзалидан йўловчилар манзилига янги йўналиш бўйича қатнайдиган бўлди. Эслатиб ўтамиз, Президентимиз ташаббуси билан Урганчдан Хива шаҳрига қарийб 30 километр масофадаги темир йўл ташкил этилди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши, энг аввало, йўловчиларга транспорт хизмати кўрсатиш сифатини оширади. Ортиқча вақт ва харажат тежалади.









