1

Тошкентдаги Инҳа университети тайёрлов курсларига рўйхатдан ўтиш муддати узайтирилди

ЖАМИЯТ 24.10.2014, 11:37
Тошкентдаги Инҳа университети тайёрлов курсларига рўйхатдан ўтиш муддати узайтирилди

Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари хоҳиш-истакларини инобатга олган ҳолда Тошкентдаги Инҳа университети тайёрлов курсларига рўйхатдан ўтиш муддатини 2014 йил 30 октябргача узайтирди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аввалроқ курсларда ўқимоқчи бўлганлар 27 октябргача рўйхатдан ўтиши мумкинлиги хабар берилган эди.

Курс таълим дастуридан математика, физика (мажбурий курслар), инглиз ва корейс тиллари (танлаб олинади) ўрин олган.

Курс якунида талабалар сертификатга эга бўлади. Якуний тест натижаларига кўра математика ва физикадан 60 ва ундан юқори балл тўплаганлар кириш имтиҳонларидан озод этилади.

Инглиз тилидан 60 баллдан юқори олган талабалар университетга киришда IELTS ёки ТОEFL бўйича имтиҳон топшириши шарт бўлмайди. Якуний тестлар Инҳа университети томонидан назорат қилинади.

Курсларда математика ва физика бўйича энг юқори балл тўплаганлар курс нархининг фақат 50 фоизини тўлаши мумкин бўлади.

Шунингдек кириш имтиҳонларида математика ва физика бўйича энг юқори балл йиққан абитуриентлар инглиз тили курсини тўлашдан озод этилади.

Йил якунида математика ва физика фанлари бўйича имтиҳонда энг яхши 5 нафар энг яхши абитуриент танлаб олиниб, Инҳа университетига кирган тақдирда 1 йилга грант билан тақдирланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1