Истанбулда бўлиб ўтган мусулмон давлатлар ўртасидаги пазандачилик чемпионатида Ўзбекистон жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Моҳир ошпазлар ҳалол таом тайёрлаш бўйича куч синашишди. Ўзбекистон шарафини Халқаро ўзбек пазандачилиги санъати маркази уста-ошпази Аҳмад Ҳамдамов ва ушбу марказ битирувчиси Нодир Тоҳиржонов ҳимоя қилишди.
Танлов якунида улар тайёрлаган таомлар биринчи ўринга сазовор деб топилди.






