АсосийJamiyat

Ўзбекистон элчиси Россия бош муфтийсининг ўринбосари билан учрашди

'Ўзбекистон элчиси Россия бош муфтийсининг ўринбосари билан учрашди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадов Россия муфтийлари кенгаши ва РФ мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Рушан Аббасов билан учрашди.

Учрашув Москва жоме масжидида ўтказилган бўлиб, Ўзбекистон элчиси учун масжид бўйлаб сайр ташкил этилган. Рушан Аббасов Элчига Москва халқаро Қуръон мусобақаси, Moscow Halal Expo халқаро кўргазмаси, Диний ипак йўли конференцияси, жорий йилнинг 9-12 декабрь кунлари Парижда ўтадиган Халқаро Ислом форуми ҳақида маълумот берган.

Учрашувда 2016 йилда ташкил этилган Диний ипак йўли лойиҳаси Урумчи, Қозон, Бишкек шаҳарларида ўтказилгани, тўртинчи анжуман Остаона шаҳрида ташкил этилиши режалаштирилгани таъкидланиб, Ўзбекистоннинг ушбу лойиҳада иштирок этиши муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилган.

Ўзбекистон ва Россия ўртасида зиёрат туризми соҳасида келишув имзоланиши ва динлараро мулоқот бўйича конференция ташкил этилишига келишиб олинди.

    Бошқа янгиликлар