1

Ўзини МХХ ходими деб таништирган фирибгарга жазо тайинланди

ЖИНОЯТ 07.12.2018, 11:20
Ўзини МХХ ходими деб таништирган фирибгарга жазо тайинланди

Ўзини МХХ ходими дея таништириб, ўзгалар мулкини ўзлаштирган фуқарога нисбатан суд ҳукми чиқарилди, деб ёзмоқда ЎзА.

Фуқаро А.Холматов (исми шарифи ўзгартирилган) ҳам ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишни мақсад қилади. 2017 йил январь ойи бошларида Ш.Раҳимованинг фарзанди Н.Раҳимов Андижон давлат тиббиёт институтига ўқишга кирмоқчилигидан хабар топади. У ўзини Миллий хавфсизлик хизмати ходими сифатида таништириб, гўёки ўзига берилган ваколатдан фойдаланиб, ДТМ махсус ҳисоб рақамига давлат божи тўлаш орқали Н.Раҳимовни ўқишга киритиб қўйишини айтиб, алдаб, Фарғона шаҳрида Ш.Раҳимованинг 6 минг 200 АҚШ доллари пул маблағларини қўлга киритиб, пулларни ўзининг эҳтиёжи учун ишлатиб юборади.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судида судья Ш.Умаров раислигида А.Холматовга оид жиноят иши ҳар тарафлама ўрганиб чиқилиб, унга қонун доирасида жазо тайинланди. ЎзА хабарида жазо муддати ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1