Қуёшда яна кучли чақнаш содир бўлди

ДУНЁ 27.10.2014, 11:43
Қуёшда яна кучли чақнаш содир бўлди

Қуёшда кучли чақнаш содир бўлди, деб хабар бермоқда «Сегодня». Бундай ҳодисалар магнит тўфонлари яқинлашаётганидан далолат беради, дейилади хабарда.

Кучли чақнашга олимлар томонидан октябрь ойида аниқланган ва «АР 2192» деб номланган улкан доғ сабаб бўлган. Бир неча кун давомида ушбу доғ катталашиб, Юпитер ҳажмига тенглашиб, диаметри қарийб 140 минг километр квадратга етган. Ҳозирда у қуёшнинг жорий цикли бошидан, яъни 2008 йил 1 январдан бери кузатилган энг катта доғ ҳисобланади.

NASA мутахассисларининг маълум қилишича, доғ туфайли содир бўлган чақнаш Ернинг магнит майдонига таъсир қилиши мумкин. Қуёш фаоллиги ёруғлик эффектларини қолдиришга улгурган: Ер шарининг баъзи бурчакларида қутб ёғдулари пайдо бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1