АсосийJamiyat

Ўзбекистон ва Беларусь қўшма институти Минскда ташкил этилмайди

'Ўзбекистон ва Беларусь қўшма институти Минскда ташкил этилмайди'ning rasmi

Ўзбекистон ва Беларусь Республикаси ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик натижасида Минск шаҳрида Амалий мутахассисликлар институтининг ташкил этилиши ҳақида хабар берилган эди.

Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раддия берди. Унда қайд этилишича, мазкур институтга ўзбекистонлик ёшларни кўпроқ қамраб олиш ҳамда юртимизда нуфузли хорижий олий таълим муассасаси фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида томонларнинг ўзаро келишуви асосида Ўзбек-Беларусь институти Ўзбекистонда ташкил этилади.

"Вазирлик кенг жамоатчиликдан мазкур институт билан боғлиқ ахборотдаги ноаниқлик учун узр сўрайди. Ўйлаймизки, мамлакатимизда яна бир нуфузли хорижий олий таълим муассасасининг ташкил этилиши халқимизни, айниқса, ёшларимизни хурсанд қилади", - дейилади вазирлик ахборот хизмати тарқатган хабарда.

    Бошқа янгиликлар