Бугун, 10 декабрь куни Тошкентда “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳасига бағишланган халқаро медиа-форум ўз ишини бошлади.
Кечқурун медиа-форум доирасида X Ижтимоий медиа-маҳсулотлар миллий фестивали ҳам бўлиб ўтади. "Узэкспоцентр"га бош соврин - Spark автомобили олиб келинди.
Ҳайъат аъзолари томонидан 3та номинация бўйича энг яхши медиа-маҳсулот танлаб олинади:
- "Маданий-тарихий Ўзбекистон";
- "Ўзбекистон – туристик маскани";
- "Гастрономик Ўзбекистон".
Эслатиб ўтамиз, танловнинг ҳар 3 та номинация бўйича 1-ўринни қўлга киритган 3 нафар финал иштирокчиси фестивал гран-приси - бош соврин – “Spark” автомобили учун номзод этиб белгиланади. Ҳамкамлар томонидан жонли овоз бериш орқали ғолиб деб топилган иштирокчига бош соврин берилади.
Фестивалга, шунингдек, хорижий иштирокчиларнинг роликлари ҳам қўйилади. Эксперт гуруҳи томонидан энг яхши деб топилган 3 та ролик онлайн овоз бериш орқали аниқланади.
Танловда ғолиб бўлган хорижлик иштирокчи учун асосий соврин – VIP-тур - Ўзбекистоннинг энг кўп ўрганилмаган, сирли ва муқаддас жойларига ташриф буюриш имконияти яратилади. VIP-тур ташкилотчиси – Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.






