Ўзбекистон Республикаси Давлат Конституцияси қабул қилинган кунига бағишлаб Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги 227-мактабнинг 3-"А" синфида "Конституция-бахтимиз қомуси" мавзусида тадбир ўтказилди.
Бундай тадбирлар ўқувчиларда Ватанга муҳаббат, бош Қомусимиз-Конституциямизга ҳамда давлатимиз рамзларига ҳурмат туйғуларини шакллантиришда катта аҳамиятга эга.

Болажонлар Она Ватанимизни тараннум этувчи жозибадор куй ва қўшиқлар ижро этишди, шеърлар ўқишди.
Ушбу тадбир кўтаринки руҳда ўтди.






