Фаррух Зокиров бошчилигидаги “Ялла” ҳамда Тоҳир Содиқовнинг “Болалар” гуруҳини барчамиз биламиз, улар ижро этган қўшиқларни севиб тинглаймиз.
“Ялла” нафақат ёши улуғ инсонларнинг, балки ёшларнинг ҳам севимли гуруҳларидан бири ҳисобланса, “Болалар” гуруҳи 90-йиллардан кейин ташкил этилиб, мактаб ўқувчилар орасида жуда машҳур бўлди.
Shov-shuv.uz сайтнинг хабар беришича, айнан мана шу икки афсонавий гуруҳ илк марта БААда концерт дастурини ташкил этмоқчи. Концерт ғояси ва ташкилотчиси Тоҳир Содиқов. Бу унинг орзуси бўлган экан.
Концерт дастури дубайда энг қиммат ва сайёҳларнинг севимли маскани “Забил” меҳмонхонасида бўлиб ўтади.





