АсосийJamiyat

Газета тарқатишнинг "велосипед" усули, ёки мажбурий обунасиз яшаётган нашрлар тажрибасидан

'Газета тарқатишнинг "велосипед" усули, ёки мажбурий обунасиз яшаётган нашрлар тажрибасидан'ning rasmi

Ушбу таҳририятда 2014 йилдан бери обуна масаласига бирор-бир ташкилот аралашмаган. Ҳаммасини таҳририят ва унинг ходимлари ташкил этади. Йўқ, бу сиз ўйлаганингиздек, хусусий нашрлардан бири эмас, Андижоннинг Олтинкўл тумани ҳокимлиги муассислигида чоп этиладиган "Олтинкўл" газетаси.

ОЛТИНКЎЛ ТАЖРИБАСИ

– Узоқ йиллар мобайнида газетамиз обуначиларга ўз вақтида етиб бормаётганидан азиятчеккач, 2014 йилда бу масалада жиддий бош қотирдик, – дея гапириб берганди газетанингўша пайтдаги муҳаррири Фахриддин Парпиев. – Обунани ҳам, газета тарқатилишини ҳамўзимиз ташкил этсак-чи, деган таклифни ўртага ташладик. Обунани ушбу иш биланшуғулланган ташкилотлар ор­қали эмас, таҳририятнинг ўзида ташкил этишга эришдик.Газета тарқатувчиларни ишга қабул қилдик. Туман миқёсида велосипедда 20 га яқингазета тарқатувчиларимиз бор эди. Улар шунчаки газета тарқатувчи эмас, маънавияттарқатувчи, десак тўғрироқ бўлади. Газета тарқатиши баробарида улар жойларданхабарлар олиб келар ва бу ахборотлар газетада чоп этиларди. Уларнинг маоши тарқатгангазетаси сони билан ўлчанарди. Обунани ҳам шу газета тарқатувчиларимиз амалгаоширарди. Натижа биз ўйлагандан ҳам яхши бўлди, ҳисобимизда етарлича маблағбўлгани туфайли бизда яхши ижод қиладиган мухбирлар ишлади.

Қатор йиллардан бери шу тизимда ишлаб келаётган, мажбурий обуна каталогигакиритилмаган газета тажрибасини бир неча вилоят таҳририяти жамоалари борибўрганишган. Жорий этишганми, йўқми, билмадим. Бу усул таҳририятнинг ўзида ҳозирҳам давом этяптимикан, деган савол билан Ф.Парпиевга қўнғироқ қилдим. У киши айнипайтда туман ҳокими ўринбосари сифатида фаолият юритаётган экан. Аммо бу тажрибайўқолмаслигига ишонч билдирди.

Жорий йил Самарқанддаги баъзи туман газеталари ҳам шу тажрибани қўллаб кўришйўлида иш бошлади. Мисол учун, "Жомбой тонги" газетаси таҳририяти обуначиларнинг90 фоизига газетани ўзлари тарқатишни режалаштирмоқда. Ўша, велосипед усулида.Баъзи туман газеталари тар­ғиботни кучайтирган, яна бирлари акция эълон қилган.Хуллас, яшаш учун кураш йўлида жадал ишлар давом этмоқда. Бу каби янгичаёндашувлар шу жамиятда меҳнат қилаётган бир мухбир сифатида бизни қувонтиради,албатта. Аммо ҳамон бизни ташлаб қўйишмайди, деган фикр билан бамайлихотир юргангазеталар ҳам йўқ эмас.

Газеталар керакми, мажбурий обуна масалаларида узоқ баҳсли тортишувлар давомида МДҲ давлатлари, хусусан, Россияда район газеталари қандай яшаётганлиги ҳақида саволимга жавобни интернетдаги қидирув сайтларидан топдим. Қизиғи, уларда ҳам аҳвол мақтангулик эмас экан. Турли фикр-мулоҳазалар билдирилган мақолаларнинг мазмун-моҳияти асосан яшаб қолиш йўллари ҳақида эди. Уларнинг орасида бор-йўғи 20 минг аҳолиси мавжуд бўлган Байкалортидаги Балей район газетаси муҳаррири Лариса Троегубованинг мақоласини ўқиб чиқдим. Айнан ҳозир бизнинг газетачиларимиз олдидатурган муаммолар уларни ҳам қийнаб келаётгани маълум бўлди. Хўш, улар бундай қийинвазиятдан қандай чиқиб кетмоқда? Мақолада саволларимизга ҳам жавоб олишимизмумкин (аксар ўқиганларим мазмуни билан деярли бир хил бўлгани учун айнан шумақолани эътиборингизга ҳавола этмоқчиман).

"БАЛЕЙСКАЯ НОВЬ" ЯШАБ ҚОЛИШИГА ИШОНАДИ

"Ҳозир бизнинг "Балейская новь" газетамиз бир ҳафтада икки марта, бир ярим мингнусхада чоп этилади. Совет иттифоқи давридаги "Балейский рабочий" газетасининг вориси бўлган ушбу нашр ўша давр­ларда ўн минг нусхада, ҳафтасига уч марта нашр этилганди.

Ўз-ўзини қоплаш шароитида яшаб қолиш имконияти деярли йўқ. Биз кўплаб рекламаберувчилар билан ишлаймиз. Уларнинг географияси ҳам турлича. Аммо шундай бўлишигақарамай, бюджетимизнинг 50 фоизини муниципалитет субсидиялари ташкил этади. Бизга зетамизда ҳокимлик қарорлари ҳамда меъёрий ҳужжатларни эълон қилиб борамиз. Ўйлашимча, молиявий кўмакка бугунги кунда барча район газеталари муҳтож. Сиз бироржойда ўз даромадлари эвазига кун кўраётган район газетасини кўрганмисиз?

Тўғри, бугун ҳар бир район нашри электрон версиясига эга. Аммо газеталарнинг қоғоз вариантини чоп этишни тўхтатишни ҳеч ким хаёлига ҳам келтиргани йўқ. Биринчидан, бизнинг асосий ўқувчиларимиз ёши катта кишилар. Уларнинг ҳаммасида ҳам интернетда ишлаш имконияти йўқ. Гарчи сайтимиз ёшлар ўртасида оммалашган бўлса-да, аммо унгакатта талаб йўқ.

Газета — тирик организм, обуна нархи қимматроқ, шунинг учун аксар ҳолларда газетасотиб олиш учун одамлар таҳририятга келишади. Шу ернинг ўзида газетадаги мақолаларҳақида фикр билдириб кетишади: баъзида мақтов эшитамиз, кези келганда ҳақорат… Айтиш керакки, бизнинг ўқувчилар учун ахборотни газета ҳолида ўқиш кўпроқ ёқади, бунга кўп марта амин бўлганмиз.

Умуман олганда, "интернет босма нашрларга қарши" тезиси янгилик эмас. Аммо ҳали-ҳануз газеталар нашр этилмоқда, қайсидир ёпилса-да, ўрнига бошқаси ташкил этилаётир. Россия ҳукумати томонидан маҳаллий ОАВни қўллаб-қувватлаш вариантлари ўйлаб чиқилмоқда. Нима бўлган тақдирда ҳам район газеталари, яъни ижтимоий-сиёсий газеталар кўнгилочар ва реклама билан шуғулланувчи газеталардан фарқли ўлароқ,қандай бўлмасин яшаб қолиш учун курашмоқда. Гарчи рекламадан тушаётган маблағбўлишига қарамай, бизга район кўмаги катта мадад бўлаётир.

Умуман, босма ОАВнинг ривожланишига нима тўсиқ бўлмоқда? Бугун обуна баҳосинингқарийб 70 фоизини "Россия почтаси" олиб қўяди. Бунақаси бизнеснинг бирор-бирсоҳасида йўқ. Аммо обуначига газета етказиб беришнинг тўлови шундай. Афсуски,газетани ўз вақтида ва сифатли етказиб бериш мажбуриятини бу ташкилот етарлидаражада амалга оширмайди. Шунинг учун деярли ҳар куни одамлар "Газетангизга обуна бўлмаймиз, уни ўз вақтида етказишмайди!", дея шикоят қилишади. Шу тариқа яхшигина сумма тўлаб обуна бўлган ўқувчиларимизни йўқота бошладик.

Почта тарифларининг юқори ставкаси, қоғоз нархининг кундан-кунга ошиб бораётгани,нашриётлар учун солиқ преференцияларининг йўқлиги – босма нашрларнинг бу кабимуаммоларининг ҳал этилиши соҳадаги вазиятни ўзгартириши мумкин. Бу эса ҳукуматиродаси билан боғлиқ.

Пессимистик башоратларга қарамай, область, район ҳамда шаҳар газеталари бизга қабр қазишга шошманг, дея бонг урмоқда. Ҳозирча минглаб одамлар сифатли ва аниқ маълумотга эга бўлишни истаётган экан, балейликлар газета сотиб олаётган экан – газеталар яшайди".

ХАВФ БОР, АММО УНДАН ЧИҚИШ ЙЎЛИ ҲАМ

– Тўғри, ҳудудий ҳокимликларнинг бюджетдан ижтимоий-сиёсий газеталарга пулажратиши нафақат Россия, балки бошқа қатор ривожланган давлатларда ҳам бор, – дейди Журналистика ва оммавий коммуникация университети доценти Акбар Нурматов. – Мажбурий обуна, табиийки, матбуотнинг яшаб кетиши учун йўл эмас, бундай усул бирорқоидаларга тўғри келмайди.

Қатор Европа давлатлари, мисол учун, Франция, Германиянинг ҳам чекка ҳудуддагинашрларни қўллаб-қувватлаш ёки аҳолининг у ёки бу ижтимоий қатламига бепул газетаетказиб беришни таъминлаш мақсадида матбуотга етарли миқдорда маблағ ажратиши ҳақида эшитганмиз.

Эндиликда маҳаллий ҳокимликлар ҳам бошқа давлатлардаги сингари ўз нашрининг яшабқолиши учун ҳаракат қилиши лозим, назаримизда. Акс ҳолда, айни вазиятда бу газеталар ёпилиб кетиш хавфи остида. Тўғри, бу усулнинг ҳам таҳририят ижодий жамоаси учун салбий томонлари бор. Дейлик, маблағ келиб тургач, жамоада боқимандалик кайфиятиуйғониши ҳам мумкин. Шунинг учун газетага сарфланадиган маблағнинг маълум қисми муассис томонидан қопланса-ю, қолгани обунчилар маблағи эвазига юритилса, назаримда мақсадга мувофиқ бўларди.

Ҳозирги биз билиб, кузатиб турган паллада таҳририятларнинг бепарволигига муассисларнинг ҳам эътиборсизлиги қўшилса, газеталар кескин ёпилиб кетиш хавфи бор.Табиийки, йўқотилган нарсани тиклашдан оғирроғи йўқ, аммо уни асраб қолиш учун ҳозирча бир нечта йўллар бор – муассис ва таҳририят ҳамкорлиги, газеталардаги мақолалар сифати ошиши, таҳририят ўз навбатида ўқувчилари билан алоқани йўлга қўйиб олиши каби. Айни паллада эса таҳририятлар барибир муассис кўмагига муҳтож, ҳатто сифатини ошириб олиш масаласида ҳам.

Гулруҳ МЎМИНОВА.

    Бошқа янгиликлар