1

Ромарио: Неймар Пеледан ҳам ўтиб кетиши мумкин

СПОРТ 27.10.2014, 16:38
Ромарио: Неймар Пеледан ҳам ўтиб кетиши мумкин

1994 йилда Бразилия терма жамоаси таркибида жаҳон чемпиони бўлган афсонавий Ромарио "Барселона" ҳужумчиси Неймар ҳақида юқори фикр билдирди.
"Неймар гарчи жуда ёш бўлсада, жаҳон футболи учун қай даражада аҳамият касб этишини яхши биламиз. Шунингдек Бразилия футболи учун ҳам. У Бразилия ишонадиган футболчилар сирасига киради.
Неймар тарих яратиш учун лозим бўлган барча ҳислатга эга. Бизда катта иқтидорга эга футболчилар кўп бўлган, аммо ҳеч бири охирига қадар иқтидорини очиб бера олмаган.
Ҳа, бу йилги ЖЧ унга аталмади. Аммо Неймарда ҳали вақт бор. У энди 22 ёшга тўлди ва терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурарлардан бўлиб турибди. Агарда у шундай давом эттирса, қачондир Пеледан ўтиб кетади", - дейди Ромарио.

Манба: www.sport-express.ru   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1