АсосийSport

Оғир атлетикачимиз Турсуной Жабборова Мисрдаги рейтинг турнирида совриндор бўлди

'Оғир атлетикачимиз Турсуной Жабборова Мисрдаги рейтинг турнирида совриндор бўлди'ning rasmi

Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида оғир атлетика бўйича қизлар ўртасида халқаро турнир ўтказилаётганлиги ҳақида хабабар бериб ўтгандик. Бунгача мусобақада -55 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Муаттар Набиева мутлоқ ғолибликни қўлга киритиб, учта олтин медалга эга чиққанди.

Терма жамоамизга навбатдаги медални -76 кг вазн тоифасида супачага кўтарилган Турсуной Жабборова тақдим этди. Спортчимиз даст кўтариш баҳсларида 94 кг. тошни ўзига бўйсундирди ва бронза медали эгасига айланди. Силтаб кўтариш ва иккикураш якунларига кўра у тўртинчи натижани қайд этди.

    Бошқа янгиликлар