Афғонистонда кучли портлаш рўй берди, дея маълум қилди РИА Новости нашри.
Афғонистон пойтахти Кобулдаги Пагман уездида худкуш-террорчи ўзини портлатиб юборган. Бунинг оқибатида олти киши ҳаётдан кўз юмди, яна олти киши қаттиқ жароҳатланган.
Портлаш объекти афғон ҳарбийлари ўтирган автомобиль бўлган.






