1

Самарқандлик эр-хотин газдан бўғилиб вафот этди

ЖАМИЯТ 27.10.2014, 17:14
Самарқандлик эр-хотин газдан бўғилиб вафот этди

Самарқанд вилояти Қўшработ туманида истиқомат қилувчи эр-хотин газдан бўғилиб ўлди, дея хабар бермоқда Vesti.uz.

Хабар беришларича, 57 ёшли эр ва унинг 39 ёшли турмуш ўртоғининг жасадини, улар ўлимидан икки кун ўтиб, хизмат сафаридан қайтиб келган ва эр-хотиннинг уйида ижарада турувчи киши топган.

Vesti.uz’нинг ёзишича, фожеа юз берган тунда – аҳолини олдиндан огоҳлантирмасдан – вақтинча газ таъминоти узилган.

Газ таъминоти қайта тикланганидан сўнг, олови ўчиб қолган печкадан чиқаётган газ эр-хотин ухлаб ётган хонани тўлдирган ва улар газдан заҳарланиб, ҳалок бўлишган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1