Бугун Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова таваллуд айёмини нишонламоқда. Примадоннани ушбу байрам билан дўст ва яқинлари табрикламоқда.
Ҳалимахон Иброҳимова Instagram‘даги саҳифасида Юлдуз Усмонованинг туғилган кунида олинган видеони жойлаштирди.
Юлдуз Усмоновага устида шамли 19 рақам бор торт тақдим этилди.
Маълумот учун, Юлдуз Усмонова 1963 йилнинг 12 декабрида Марғилон шаҳрида таваллуд топган.