Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали маълум қилди.
Фармонга кўра 2019 йил 1 январдан бошлаб:
- барча ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланади;
- пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробаридан ўн баробаригача оширилади.






