АсосийJamiyat

Яна бир ўқувчига Президент совғаси топширилди

'Яна бир ўқувчига Президент совғаси  топширилди'ning rasmi

"Ёш китобхон" танловининг 15-19 ёшгача бўлганлар ўртасида ўтказилган мамлакат босқичида Қорақалпоғистон Республикасининг Кегайли туманидаги 9-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси Коканова Нурсулу биринчи ўринни эгаллади ва Президент совғаси – Spark автомобили билан тақдирланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар бермоқда.

2-ўринни Андижон вилояти Пахтаобод тумани 34-умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси Дилнавоз Неъматуллаева қўлга киритди. 3-ўринга эса бухоролик Бахриддин Рафиқов муносиб деб топилди.

Аввалроқ Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги 24-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Маҳлиё Ўроқова мазкур танловнинг 10-14 ёш тоифаси бўйича ғолибликни қўлга киритиб, Президент совғаси – Spark автомобили билан тақдирланган эди.

    Бошқа янгиликлар