Татаристон Республикасининг Қозон шаҳрида белбоғли кураш спорт тури бўйича 2001-2003 йиллари туғилган ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилди, деб хабар бермоқда Оламспорт нашри.
Дунёнинг 31 давлатидан ташриф буюрган спортчилар иштирок этган мусобақада юртимиз шарафини Нукус шаҳридаги 1-сонли спорт мактабининг 5 нафар курашчи қизлари ҳимоя қилишди.
Кураш қизларимиздан Улмекен Узақбергенова (52 кг) барча рақибларини мағлуб этиб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритган бўлса, Бибигавхар Полатбаева ва Жамила Хожахметова (63 кг) кумуш медаль, Гулимхан Оринбаева (44 кг) бронза медали соҳиби бўлишди.






