АсосийJamiyat

"Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси" кўкрак нишони билан кимлар тақдирланади?

'"Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси" кўкрак нишони билан кимлар тақдирланади?'ning rasmi

Ҳукумат қарори билан “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси” кўкрак нишони таъсис этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.

Кўкрак нишони билан мамлакатимиз аҳолисининг уй-жой шароитларини яхшилаш, муҳандислик коммуникацияларини ўз вақтида сифатли қуриш ва таъмирлаш, уларнинг атрофидаги ҳудудларни ободонлаштириш, уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш ташкилотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ишларида юқори натижаларни қўлга киритган, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган фуқаролар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти билан тақдирланади.

    Бошқа янгиликлар