АсосийJamiyat

Ўзбекистондаги "Энг ибратли оила"лар аниқланди

'Ўзбекистондаги "Энг ибратли оила"лар аниқланди'ning rasmi

12 декабрь куни "Ўзбекистон" меҳмонхонасининг "Тантаналар зали"да "Ибратли оила" кўрик танловининг якунловчи босқичи ҳамда тадирлаш маросими бўлиб ўтди.

Кўрик-танлов Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи ибратли оилалар иштирокида жорий йилнинг май-декабрь ойларида 4 босқичда ўтказилди.

Якунловчи босқичда ҳудудлардан келган оилалар қуйидаги номинация йўналишларда тақдирландилар:

  • Сирдарё вилоятидан Эркаевлар оиласи «Энг ибратли тиббий маданияти юксак тарғиботчи оила»,
  • Тошкент шаҳридан Эргашевлар оиласи «Энг ибратли фаол жамоатчи оила»,
  • Қашқадарё вилоятидан Норматовлар оиласи «Энг ибратли аҳил ёш оила»,
  • Сурхондарё вилоятидан Жўраевлар оиласи «Энг ибратли маънавияти юксак оила»,
  • Самарқанд вилоятидан Халиловлар оиласи «Энг ибратли санъатсевар оила»,
  • Хоразм вилоятидан Машариповлар оиласи «Энг ибратли адабиётсевар, ҳунарманд оила»,
  • Бухоро вилоятидан Адиловлар оиласи «Энг ибратли китобхон оила»,
  • Жиззах вилоятидан Турсуновлар оиласи «Энг ибратли фаол оила»,
  • Наманган вилоятидан Умурзоқовлар оиласи «Энг ибратли қадриятларни қадрлаган сахий оила»,
  • Андижон вилоятидан Маҳкамовлар оиласи «Энг ибратли инсонпарвар оила»,
  • Тошкент вилоятидан Ғуломовлар оиласи «Энг ибратли маърифатли зиёли оила» номинацияси бўйича ғолиб, деб топилди.
  • “Ибратли оила” республика кўрик-танловининг 3-ўрин соҳиби бўлиш Фарғона вилоятидан Шерғозиевлар оиласига, 2-ўрин соҳиби бўлиш Навоий вилоятидан Ўруновлар оиласига, 1-ўрин соҳиби бўлиш Қорақалпоғистон Республикаси Айбергеновлар оиласига насиб этди.

Ғолибларга ва номинацияга эга бўлган оилаларга “Оила” маркази ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил этилган "Ибратли оила — 2018" республика кўрик-танловини ўтказишдан кўзланган мақсад, энг аввало, "Соғлом оила - соғлом жамият" концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этишдир.

    Бошқа янгиликлар