АсосийJamiyat

Чилонзорда 4 нафар ўсмир кўчада нотаниш қизнинг сочидан тортиб, дўппослашди

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида 18-22 ёшли 4 нафар ўсмирлар томонидан безорилик, ўғрилик жиноятлари содир этилганлиги хабар қилинди.

Безори ўсмирлар кўчада нотаниш қизга гап отиб, уни турли сўзлар билан ҳақоратлайди. Бунга жавоб қайтарган қизнинг сочидан тортиб, дўппослайди. Воқеанинг гувоҳи бўлиб, жабрланувчига ёрдамга шошилган кишини эса бошига шиша идиш билан уриб, уни ҳушидан кетказишади ва воқеа жойини тарк этишади.

Жиноятининг "мис"и чиқмаганидан руҳланган безорилар энди босқинчилик йўлини танлашади. Улар "Шуҳрат" чорраҳаси яқинидан ўтиб кетаётган йўловчи Эркин Муродовга ҳужум қилиб, унинг қўл телефони ва 200 минг сўм пулини олиб, жуфтакни ростламоқчи бўлиб туришганида Чилонзор тумани ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинадилар.

Суд томонидан жиноятчиларнинг ҳар бири тегишли жазога тортилди. Бу ҳақда Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Музаффар Ҳаитов “Ҳуқуқ” газетасида маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар