Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи отинойилар ўртасида ўтказилган “Энг фаол отинойи” кўрик-танлови якунланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ахборот хизмати хабар берди.
“Шайх Зайниддин” жоме масжидида ўтказилган Тошкент шаҳар босқичида 13 нафар отинойи қатнашди.
Саволлар исломдаги шаръий ҳукмлар ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси асосида тузилган бўлиб, отинойиларнинг диний илм салоҳиятини ва ҳуқуқий саводхонлигини малакали ҳуқуқшунос ва имом-хатиблар томонидан баҳоланди.
Якуний хулосаларга кўра, Юнусобод тумани ҳудуд отинойиси – Дилором Каримова 1-ўринни, Мирзо Улуғбек тумани ҳудуд отинойиси – Насиба Тўрахўжаева ва Шайхонтоҳур тумани ҳудуд отинойиси – Феруза Тошхўжаева 2-ўринни, Яккасарой тумани ҳудуд отинойиси – Сижоат Шарипова 3-ўринни қўлга киритишди.






