АсосийJamiyat

Якшанба куни ҳаво ҳарорати бироз пасаяди

'Якшанба куни ҳаво ҳарорати бироз пасаяди'ning rasmi

Гидрометеорология хизмати марказидан маълум қилинишича, 16 декабрь куни ҳаво ўзгариб туради, ҳарорат бироз пасаяди, баъзи жойларда ёғингарчиликлар кузатилади. Туман бўлиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ёмғир ёғиши мумкин, ҳарорат кечаси +3...+5, кундузи +5...+7 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёмғир, қор ёғади, ҳарорат кечаси -8...+2, кундузи -3...+2 даражага етади.

Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида ёмғир ва қор ёғади, ҳарорат кечаси 0...+5, кундузи +5...+10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёмғир ёғиши мумкин, ҳарорат кечаси +2...+7, кундузи +5...+10 даражагача кўтарилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчиликлар кутилмайди, -3...+2, кундузи +3...+8 даража илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар