1

Кўпчилик билмайдиган қизиқарли фактлар

ДУНЁ 16.12.2018, 12:35
Кўпчилик билмайдиган қизиқарли фактлар

Қуйидаги фактлар дунё ҳақидаги фикрларингизни янада кенгайтиради, дея ёзмоқда Рамблер нашри.

1. Мушуклар оч қолганда, эгасидан овқат талаб қилиб, йиғига ўхшаш миёвлашади.

2. Одамни ўлдириш учун уни 1 000 000 чивин чақиши керак.

3. Эриётган муз вишиллайди. Чунки муздаги ҳаво пуфаги эриш туфайли ёрилади.

4. Арслон, йўлбарс, гепард ва ягуар ириллай олади. Бошқа мушуксимонлар бундай қила олмайди.

5. Шахматда Коинотдаги атомлардан кўра кўпроқ комбинациялар мавжуд.

6. Монарх капалаклар – каннибаллардир.

7. “Маппет-шоу”да барча қўғирчоқлар чап қўлга тақилган. Ўнг қўлда эса персонажларнинг оғзи қимирлатилган.

8. Леопардсимон қурбақалар емакни томоғига кўзи билан итаради.

9. “Форбс” журнали эълон қилишича, дунёдаги энг бой ўйлаб топилган персонаж – бу Скруж Макдакдир. 2013 йили унинг давлати 65,4 миллиард доллар сифатида баҳоланган.

10. Туяларнинг энг катта популяцияси – Австралияда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1