АсосийJamiyat

Божхоначилар томонидан сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

'Божхоначилар томонидан сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотлари тўхтатиб қолинди'ning rasmi

Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик”, “Маданият” чегара божхона постлари ҳамда Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтган 2 кун давомида қарийб 300 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган озиқ овқат маҳсулотлари ва турли хил ширинликларни фуқаролар томонидан қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга бўлган уринишлари аниқланди.

"Чегара божхона постлари орқали пиёда ҳаракатланаётган бир гуруҳ моддий манфаатдорлик эвазига ёлланган фуқароларнинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказиш чоғида, улар томонидан хеч қандай сифатини, истеъмол қилишга яроқлилигини тасдиқловчи ҳужжат ва сертификатлари бўлмаган озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кираётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар қонуний хал бўлгунига қадар далолатнома асосида вақтинча сақловга топширилди", - дейилган хабарда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар