АсосийJamiyat

Энди ногиронлиги бўлган шахслар ҳам ​Ҳаж ва Умра амалларини бажаради

'Энди ногиронлиги бўлган шахслар ҳам ​Ҳаж ва Умра амалларини бажаради'ning rasmi

Ҳаж ва Умра мавсумида нафақат соғлом кишилар, балки балки ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳам ибодатларини адо этишлари учун шароитлар яратилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Макка ва Мадина шаҳарларига ногиронлиги бўлган кишиларга ёрдам кўрсатиш, уларнинг ибодатларни қийинчиликсиз адо этишларини таъминлаш мақсадида Брайль ёзувидаги Қуръони Карим нусхалари ва ногиронлиги бўлган шахслар учун электрон ногиронлик аравалари олиб келинди.

Маълумотларга кўра, Маккадаги Катта Масжиднинг биринчи қавати ногиронлиги бўлган шахслар кириши учун мослаштирилди.

Масжидларда Қуръон ўқишда кўмак берувчи гапирувчи ручкалар тарқатилган. Брайль ёзувидаги Мусҳафлар ҳам масжидлар кутубхоналари жойлаштирилган.

    Бошқа янгиликлар